Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.12.2022


Ичувчи оталар фарзандлари ҳаётига бефарқми?

Австралиянинг Мельбурн университети тадқиқотчилари спиртли ичимликлар ичувчи оталар болалари билан кам мулоқотда бўлишларини аниқлашди. Ўрганишлар натижалари Alcoholism: Clinical and Experimental Research журналида эълон қилинган.

Жамоа БМТнинг Камбоджа, Хитой, Индонезия, Папуа Янги Гвинея ва Шри-ланкалик 18 ёшдан 49 ёшгача бўлган 4562 нафар ота иштирок этган тадқиқоти маълумотлари билан ишлаган. 

Қатнашчилар болалари билан ўтказган вақти, алкоголли ичимликлар ичиш даражаси, гендер меъёрларига муносабати ва бошқа жиҳатларни баҳолашга қаратилган сўровнома варақасини тўлдиришган.

Кўринишидан, ёши катта оталар ёш оталарга нисбатан ўз фарзандлари ҳаётида кўпроқ иштирок этишади. Сўралганларнинг ярми кўпинча ёки тез-тез болалари билан ўйнаши ё шуғулланиши, атиги 24 фоизи эса шахсий мавзуларда кўпроқ гаплашишини маълум қилган.   

Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилишини билдирган қатнашчилар, шунингдек, болалари ҳаётида ҳам кам иштирок этишларини яширмаган. Бироқ, Хитой ва Шри-Ланкада ичкиликбозликдан қатъий назар ота-оналар фарзандлари ҳаётининг фаол иштирокчилари саналаркан.

Тадқиқотчилар келгусида шунга ўхшаш ўрганишни кенгайтирилган танлов асосида ўтказишмоқчи.

 

Report typo