Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.11.2023


Фаррош болаликдаги орзусига эришди

Хитойлик фаррош профессионал балет раққоси бўлиш учун ишдан бўшади, деб ёзмоқда Oddity Central манбаси. Бу унинг болаликдаги орзуси эди ва у 53 ёшида бунга эришди.

Лю Цзициннинг айтишида, у ўзини таниганидан буён балет ишқибози бўлган. Хитойлик илк концерт томошасига 1960-йиллар бошида, ҳали болалик чоғида ота-онаси билан борган. Бироқ ўша вақтларда унда рақс ўрганишга имкон йўқ эди - у ёшлик пайтидан оиласига ёрдам бериши учун кўп ишлаши керак бўлган.

Эркак узоқ вақт деҳқончилик қилган, ахийри кун кечириш учун якунда фаррош бўлиб ишлашига тўғри келган. Аммо орадан шунча вақт ўтсада, балет ва саҳна ҳақидаги ўйлари уни тарк этмаган ва Лю Цзицин 53 ёшида раққос бўлган.

"Шу ўтган йиллар давомида мен рақс ҳақида ўйладим. Бир куни телевизордан балет бўйича бошланғич курсни кўрдим ва бу менда рақсни ўрганишга уриниб кўриш фикрини яна жўшқинлантирди", деган хитойлик.

Report typo