Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

28.12.2023


Болажонлар файзли давраси

Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокими Муротжон Азимов Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали болалар бўлимида даволанаётган болаларни йўқлаб бориб, уларга байрам совғаларини топширди.

Файзли даврада болажонлар ўзлари ёдлаган шеърлардан ўқиб бердилар, Қорбобо ва эртак қаҳрамонлари билан яйраб рақсга тушишди.

Вилоят раҳбари марказда даволанаётган болаларга шифо тилаб, ота-оналарига далда берди. Яратилган шароитлар билан қизиқди, болажонларнинг тезроқ соғайиб кетишларини тилади. Шунингдек, филиал шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, уларга байрам тилакларини билдирди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

Report typo