Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

НАСРИДДИН

10.07.2020


БИР АЖОЙИБ ШАҲРИМИЗ БОР, ЯРМИ ОБОД, ЯРМИ...

Фотонигоҳ

Вилоят марказига самолётда ёки поездда келадиган меҳмоннинг биринчи кўзи тушадиган жой аэропорт, вокзал ва шу объектлар ён-атрофи бўлади. Демакки, шаҳар ҳақидаги дастлабки таассурот шу ерда юзага келади. Дейлик, вокзалда кўнгилсиз ҳолатга дуч келган меҳмонни шаҳарнинг энг хушманзара жойига олиб борсангиз ҳам чиройи очилмаслиги мумкин. Биринчи таассурот алдамчи бўлади, деган гап шу жойда ўтмайди. Қолаверса, тартиб, бадастирлик бировдан кўра биринчи навбатда ўзимиз учун муҳим.

Тўғри, карантин туфайли маълум вақт парвозлар ва поездда сафарлар вақтинча чекланади. Аммо бу мазкур объектлар ва унга туташ ҳудудлар ўз ҳолича қолаверсин дегани эмас.

Ваҳоланки Қарши вокзали ёнидаги мана бу чиқинди уюми меҳмон тугул, шу ерда неча йиллардан бери яшаётган кишиларнинг-да кўнглини хуфтон қилиши тайин.

Ғалати манзара-да,  бир томонда замонавий ва муҳташам вокзал биноси, нариги тарафда чиқиндихона.

Биласиз, бадиий адабиётда конфликт, қарама-қаршилик, зиддият бўлмаса, асарнинг таъсир кучи йўқолади. Парадокслар, оқ ва қора, ижобий ва салбий хусусиятлар ёнма-ён, параллел тасвирланиши керак.

Чамаси чиқиндини ташиб кетишга масъулларимиз ҳам ўз фаолиятини ана шу қарама-қаршилик асосига қурганга ўхшайди. Бир жойда саришталик, унинг рўпарасида дилни хира қилувчи манзара...

Контейнер қўйилгани яхши, аммо тўпланган чиқиндини ҳечқурса ҳафтасига бир марта ташиб кетиш ҳам керак-да. Ҳар ҳолда уюм кўздан панада эмас, кўрга ҳассадай, "мана ман" деб турибди.

НАСРИДДИН

БОБУРБЕК олган суратлар.

 

Report typo