Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Белгилари денге безгагига ўхшаш номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланди

20.07.2023


Белгилари денге безгагига ўхшаш номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланди

Оммавий ахборот воситалари ва Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, Қоҳирадан 600 километр жанубда жойлашган Кена провинциясида номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланган. Унинг белгилари денге безгаги (қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали тарқаладиган юқумли вирусли касаллик) билан ўхшаш.

Мисрда ҳордиқ чиқаришни режалаштирган туристлар зарур эҳтиёт чораларини кўриш юзасидан огоҳлантирилган, улардан терини максимал даражада ҳимояловчи кийимлар кийиш, ҳашаротларни қўрқитувчи ва йўқ қилувчи воситалардан фойдаланиш, турар жойлар дераза ва эшикларига ҳимоя тўсиқлари тутиш сўралган. Келган мамлакатига қайтгач, соғлиғи ёмонлашган ҳолларда шифокорларга мурожаат этиб, уларни албатта саёҳатда бўлган манзилидан хабардор этиши кераклиги маслаҳат берилган.

Эл-Аликат қишлоғида 200 киши номаълум касалликка чалинган, беморларда юқори тана ҳарорати, қақшаш, бош оғриғи ва кучли чарчоқ каби белгилар кузатилган.

Миср соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амр Қандил мутахассислар кунига икки марта қишлоқда зарарли ҳашаротларга қарши ишлов ўтказаётганини маълум қилган.  Таҳлил учун чивин ва сув манбаларидан намуналар олинган.

Report typo