Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.08.2023


"Банка ёпиш"даги энг муҳим жиҳат эслатилди

Мутахассислар айни озиқ-овқат маҳсулотларини консервалаш мавсумида улар айниб қолиши ва касаллик келтириб чиқаришидан қочиш учун 5 фоизли ёки концентрацияси ундан юқори бўлган сирка зарурлиги ҳақида эслатди. Бу ҳақда healthnews манбаси маълум қилган.

Томорқада ўстирилган ўсимликлар ҳосилини консервалаш ёки музлатиш уларни узоқ сақлашнинг ажойиб усули. Бироқ, сақланиш жараёнида маҳсулотлар айниб қолишининг олдини олиш учун консервалаш қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

"Концентрацияси 5 фоиздан кам бўлган сиркани ҳеч қачон маҳсулотларни қўлбола консервалаш учун ишлатмаслик керак. Чунки, улар хавфли pH (кислоталилик) даражаси ва озиқ-овқат айнишига олиб келиши мумкин", дея тушунтиради Виржиния (АҚШ) технология институтининг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига техник ёрдам кўрсатиш тармоғи директори Мелисса Райт.

Консервалаш жараёнида помидор, бодринг ва бошқа сабзавотларга концентрацияси 5 фоиздан кам бўлмаган лимон шарбати ёхуд сирка қўшиш маҳсулот кислоталилик даражасини ошириш учун талаб этилади. Бу ёпилган банкаларда ботулизмдан заҳарланишга олиб келадиган бактериялар пайдо бўлмаслиги учун керак, дея таъкидлайди  мутахассислар.

Report typo