Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Баланд овозда мусиқа қўйиб, қўшнилари қулоғини қоматга келтирган эркак қамоққа ташланди

20.07.2023


Баланд овозда мусиқа қўйиб, қўшнилари қулоғини қоматга келтирган эркак қамоққа ташланди

Барселонада яшовчи киши жуда баланд овозда мусиқа тинглаб, бошқаларга халал бергани учун бир йилдан ортиқроқ муддатга қамалди, деб ёзади Oddity Central манбаси.

Ҳукм қилинган эркак қўшниларининг айтишича, у мусиқа ускунасини бор овозда қўйишни 2012 йилдан бошлаган. Бир неча йиллар давомида ҳар куни ўзининг шу одатини такрорлаб, бутун кўп хонадонли уй аҳлини том маънода ақлдан оздирган.

Овоз даражасини ўлчаш натижалари у қўядиган мусиқа баландлиги қонунан рухсат этилган 35 децибелдан анча ортиб, кундуз ва кечки соатларда 57 децибелга, кечаси 56 децибелга етганини кўрсатган. Хабар қилинишича, мусиқа овози шунчалик баланд бўлганидан у ёқилганда қўшни хонадонлардаги буюмлар титрай бошлаган.

Испаниялик мусиқа шайдосининг кекса қўшниларидан бири уйқусизликдан азият чекишни бошлагани, бошқа бири Альцгеймер касаллиги кучайгани ҳақида шикоят қилган. Суд айбланувчи бошқалар учун келтириб чиқарадиган оқибатини жуда яхши билган ҳолда мусиқани баланд овозда ёқишни давом эттирган деган тўхтамга келган.

Натижада мусиқа ишқибози 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, у ўз қўшниларига 18 минг евро миқдорида жарима тўлаши керак.

Report typo