Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қамаши тумани ҳокими вазифаси вақтинча Низомиддин Мўминовга юклатилди

01.08.2023


Қамаши тумани ҳокими вазифаси вақтинча Низомиддин Мўминовга юклатилди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугун имзо чеккан қарорга мувофиқ, Қамаши тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш мазкур туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Низомиддин Исмоилович Мўминов зиммасига юклатилди.

Вилоятимиз раҳбарининг жорий йил 1 августдаги яна бир қарорига асосан Ботир Нормаҳмадович Тоғаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қамаши тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ботир Тоғаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Сурат Қамаши тумани ҳокимлигининг расмий сайтидан олинди.

 

Report typo