Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.05.2024


Афғон товарлари учун транзит қоидалари кучайтирилмоқда

Покистон афғон товарлари учун транзит қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Express Tribune манбаси мамлакатнинг Федерал даромадлар бюроси маълумотларига таяниб хабар тарқатган.

Энди афғон юкларини фақат Афғонистон транзит савдоси ҳақидаги ҳукуматлараро келишувда кўзда тутилган йўналишлар бўйича ташишга рухсат этилади.

"Афғон товарлари фақат келишувда кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаракатланади. Транспорт операторларининг вақтинчалик кириш ҳужжати билан олиб ўтилаётган товарлар учун бошқа ҳеч қайси йўналиш - на денгизда, на қуруқликда ҳаракатланишга рухсат берилмайди", деб ёзади манба.

Бундан ташқари, транспорт компаниялари ҳайдовчиларига вақтинчалик кириш ҳужжатлари олиш учун махсус офисларда мажбурий рўйхатдан ўтиши керак. Унда ҳайдовчи, ташилаётган товар ва Покистон ҳудудида бўлиш вақтига оид маълумотлар кўрсатилади.

 

Report typo