Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • 2016-2022 йилларда Қашқадарё иқтисодиётига 15 миллиард долларлик инвестициялар киритилди

27.06.2023


2016-2022 йилларда Қашқадарё иқтисодиётига 15 миллиард долларлик инвестициялар киритилди

Иқтисодий таҳлил

Сўнгги олти йилда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 24,6 фоизга ўсиб, 2022 йил якуни билан 49,5 триллион сўмни ташкил этди. Шунга мувофиқ тарзда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ миқдори ҳам 6,9 миллион сўмдан 14,4 миллион сўмгача ошди.

Мазкур рақамлар Қашқадарё вилоятининг 2017-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларни таҳлил қилган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан эълон қилинди.

Уларнинг ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра, республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда Қашқадарё етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. 2017-2022 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми 14,8 триллион сўмдан 33,4 триллион сўмга ошди ёки йиллик ўртача ўсиш суръати 11 фоизни ташкил этди.

Сўнгги йилларда вилоятда йирик инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10,9 триллион сўмдан 22,8 триллион сўмга етди. Бу ўз навбатида ЯҲМ таркибида саноат улушининг 22,6 фоиздан 24,2 фоизга ўсишига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Охирги 6 йилда вилоятда аҳолига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,7 бараварга ўсди ва жорий йилнинг 1 январь ҳолатида 15,9 триллион сўмни ташкил қилди.

2017-2022 йилларда вилоятда фаолият юритаётган корхоналар сони 39,6 мингтадан 54,2 мингтага етди ёки 1,4 бараварга ошди.

Вилоятнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2016-2022 йиллар давомида вилоят иқтисодиётига барча манбалар ҳисобидан 15 миллиард долларлик инвестициялар киритилди.

2017-2022 йилларда мактабгача таълим муассасаларида 20,9 минг ўрин, соғлиқни сақлаш муассасаларида 3,1 минг шифохона ўринлари янгидан яратилди.

Вилоятда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини яхшилаш мақсадида сўнгги 6 йилда 6 миллион 637 минг квадрат метр турар жойлар фойдаланишга топширилди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2017-2022 йилларда 28,5 километр газ қувурлари, 87 километр автомобиль йўллари ва 519 километр сув таъминоти тармоқлари ишга туширилди, дея маълум қилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассислари.

Report typo