Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.01.2022


"Женоа" Шевченконинг баҳридан ўтди

Италиянинг "Женоа" клуби бош директори Йоханнес Шпорс жамоа бош мураббийи Андрей Шевченконинг нима учун истеъфога чиқарилганини маълум қилди, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.

- Шевченко қўл остида жамоа ўйинида яхши натижалар бўлмади, - деган Шпорс. - Биз Андрей билан ҳамиша очиқ-ойдин гаплашиб келдик. Охири кеч бўлмасидан, тезроқ бир қарорга келишимиз лозим бўлди.

Ўтган йили 7 ноябрда "Женоа"да иш бошлаган Шевченко 15 январгача ўтказилган 11 та учрашувнинг 7 тасида мағлубиятга учради.

Андрей Италияга келгунига қадар Украина терма жамоасига мураббийлик қилган эди. Демак, "Женоа" у бошқарган биринчи клуб сифатида тарихга айланди.

Report typo