Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.02.2022


Жангарилар халқаро ташкилот ходимларини ўғирлаб кетди

Яман жанубида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олти нафар ходими номаълум жангарилар томонидан ўғирлаб кетилди, дея хабар беради Yemen Press Agency (YPA) маҳаллий манбага таяниб.

"Ўша манба хабарига кўра, беш нафар яманлик ва бир нафар болгариялик мутахассисдан иборат халқаро ташкилот ходимлари Абян провинциясида номаълум жангарилар томонидан ўғирланиб, машинада ҳеч ким билмайдиган йўналиш бўйича олиб кетилган ", деб ёзади агентлик.

"Синьхуа" агентлиги эса БМТнинг Ямандаги гуманитар ёрдам координаторининг коммуникация бўйича катта маслаҳатчиси Рассел Гики халқаро ташкилот ходимлари ўз ишларини якунлаб, Адан шаҳрига кетишаётганда ўғирлангани ҳақида баёнот берганини маълум қилди. 

"БМТ ўз ходимларининг озод қилинишини таъминлаш мақсадида мамлакат ҳукумати билан яқин алоқада бўлиб турибди", деган у.

YPA хабарида қайд этилишича, ўтган йили ҳукуматга қарашли бўлмаган "Халқаро қутқарув қўмитаси" (International Rescue Committee) ташкилотга тегишли иккита машина номаълум жангарилар томонидан талаб кетилгач, Абян провинциясидаги гуманитар фаолиятини тўхтатгани ҳақида эълон қилган.

 

Report typo