Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

07.12.2021


Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - икки карра ғолиб

Финал

Қаршининг "Насаф" футбол клуби Ўзбекистон кубоги учун Самарқандда ўтказилган финал баҳсида пойтахтнинг "Пахтакор"ини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор мусобақа бош совринига эга чиқди. Мазкур ютуқ жорий мавсумда мамлакат Суперлигасини тўртинчи ўрин билан якунлаган "Аждарлар" учун навбатдаги Осиё чемпионлар лигаси эшикларини ҳам очди.

Статистикага назар ташласак, олий лигадаги иштирокини 1997 йилдан бошлаган "Насаф" унда 10 карра бронза, 2 карра кумуш медалларини қўлга киритган. Жамоа ҳисобида ОФК кубоги бош соврини (2011 йил) ва Ўзбекистон суперкубоги (2016) баҳси ғолиблиги ҳам бор. Мамлакат кубоги учун ўтказилган мусобақаларда етти бор финалга чиққан "Аждарлар" ўз тарихида илк бор уни 2015 йилда ютган: "Насаф" - "Бунёдкор" 2:1.

Жамоа навбатдаги совринни қўлга киритганини барча қашқадарёлик футбол ишқибозлари катта байрам қилди. Айниқса, шу муносабат билан Қаршидаги клуб стадионида ташкил этилган тантанали тадбирда ҳозир бўлган маҳаллий ҳокимлик ва бошқа қатор бошқарув идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мухлислар "Насаф"чиларни муҳим баҳсда эришилган ғалаба билан юзма-юз муборакбод этиб, хурсандчиликни ўйин вақтининг қарийб учдан икки қисмида бир киши кам ҳаракатланган ҳолда рақиб жамоасини доғда қолдира олган финал қаҳрамонлари - футболчиларимиз билан бирга нишонлашди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов иштирок эди.

Ўз мухбиримиз

Report typo