Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 май, шанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

16.04.2021


"Юлдуз"лар қайтиши воқеаси рўй берадими?

Ёзда Европа футболи икки гранди супер алмашувни амалга ошириши мумкин. "Манчестер Юнайтед" Криштиано Роналдуни олиш учун  "Ювентус"га  Поль Погбани беришга тайёр.

Португалия терма жамоаси сардори 13 йиллик танаффусдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Ўз ўрнида Поль Погба 5 йиллик узилишдан кейин "Ювентус" либосини қайтадан кийиш имконига эга бўлади. Агар клублар ўз "юлдуз"ларини алмаштирса, бу воқеа рўй беради.

Газета.ru манбаси хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Ювентус"га алмашув таклифини беришга тайёр. Турин клуби муносабати эса ҳозирча изчил эмас. 

Шуниси аниқки, туринликлар Роналдуни қўйиб юборишга тайёр. Француз ўйинчиси ҳам Италиянинг кучли клубига яна қайтиш истаги ҳақида бир неча марта гапирган.

Яна бир футбол гранди - "Барселона" эса "Пари Сен-Жермен"дан ўзининг собиқ ҳужумчиси Неймарни қайтаришдан умидвор. Каталонияликлар бразилиялик ўйинчини қайта харид қилиш учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр.

Неймар ҳозирча француз клуби билан шартномасини узайтиргани йўқ ва ўзининг "Барселона"га қайтишини ҳам инкор этмаган. Ўз ўрнида Каталон клуби 29 ёшли бразилияликнинг қайтишига кўз тиккан. Бунинг учун айтилган миқдорда пул таклиф этиш ёки икки футболчисини Парижга жўнатишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймарни "Пари Сен-Жермен" 222 миллион евро эвазига айнан "Барселона"дан харид қилганди.

Report typo