Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

31.03.2022


ЯШИЛ МАКОН ҲАР БИРИМИЗ ЭККАН КЎЧАТЛАРДАН БОШЛАНАДИ

Умуммиллий лойиҳа

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва бу борадаги баҳорги "Долзарб 40 кунлик" доирасида вилоят марказида маҳаллаларга дарахт кўчатлари ва терак қаламчалари етказиб бериш акцияси ўтказилди.

Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бу тадбир давомида тажрибали мутахассислар ва боғбонлар кўчат экиш ва парваришлаш бўйича ўз тавсияларини ҳам беришди.

- Акция доирасида 200 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва 1 миллион донадан зиёд терак қаламчалари шаҳримиздаги 64 та маҳаллага тақсимланди, - дейди Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев. - Барча кўчатлар ҳомийлар томонидан етказиб берилди.

-  Умумхалқ ишига айланган бу кўчат ўтқазиш тадбирлари вилоятимиздаги 813 та маҳалла ҳудудларига чинакам яшиллик бағишлаб, экологик  софликни таъминлашга улкан ҳисса қўшиши табиий, - дейди вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Турсунов. - Бироқ кўчат экиш билан бирга уларни парваришлашга ҳам жойларда алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шунинг учун ҳам энди ҳар бир экилган дарахтнинг эгаси бўлади ва барча экилган кўчатлар хатловдан ўтказилади.

Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхон Худайбергенов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов иштирок этди.

Маълумотларга кўра, шу йил баҳор ойларида вилоятимизда 10 миллион 222 минг дона кўчат экиш белгиланган бўлиб, ҳозиргача (29 март ҳолатида) 6 миллион 772 минг донаси (66 фоизи) экилган.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo