Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.08.2022


Ярим аср аввал йўқолган самолёт парчалари топилди

Швейцариянинг Вале кантони (маъмурий-ҳудудий бирлик) полицияси идора сайтида эълон қилган баёнотга кўра, музлар эриши натижасида 1968 йилда Алп тоғидаги Алеч музлигида қулаган Piper Cherokee самолётига тегишли бўлаклар топилди.

"Мамлакатнинг тергов бўйича хавфсизлик хизматига Алеч музлигида самолёт парчалари топилгани ҳақида ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан хабар берилган. Текширув давомида бўлаклар 1968 йил 30 июнь куни  шу ҳудудда ҳалокатга учраган HB-OYL рақамли Piper Cherokee самолётига тегишли экани аниқланди. Тез орада қайта тиклаш ишлари бошланади", дейилади ҳужжатда. 

Полициянинг изоҳ беришича, асосан ёзда музликларнинг эриши туфайли, эҳтимол бошқа парчалар ҳам муздан ажралиб чиқиши мумкин. Идора ана шундай нарсалар топиб олинган тақдирда уларга ўзбошимчалик билан тегмасликка чақирган.

Метеорология хизмати маълумотларига кўра, Швейцария ҳозир ёзнинг учинчи иссиқ тўлқинини бошдан кечирмоқда.

Report typo