Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.01.2022


Янги штамм коронавирус пандемиясига якун ясайди(ми?)

"Омикрон" билан касалланишнинг ўзига хос кечиши янги штамм тарқалиши ортидан бошланган жорий Covid-19 тўлқини энди охиргиси бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради. Бу Дания жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси техник директори Тира Гроув Краузенинг нуқтаи назари.

Вируснинг янги штамми хавфлилик даражасига етарлича баҳо бермаслик ярамайди. Тиббиётчиларнинг сўзларига кўра, "омикрон" бошқа штаммлардан шуниси билан фарқ қиладики, ҳатто эмланганлар учун ҳам қарийб уч-тўрт мартага кўпроқ юқумли, чунки у танада вакцина асосида ҳосил қилинган ҳимоя тўсиғини енгиб ўтишга қодир. Бироқ, аллақачон хулоса қилиш мумкинки, "омикрон" чақирган касаллик "дельта" штамми қўзғатганига нисбатан енгилроқ кечади.

"Омикрон" штамми ҳақида декабрь ойида тўпланган Дания статистика маълумотларига кўра, 20 нафар касалланганлардан фақат биттаси интенсив даволашга муҳтож. Шу билан бирга, вируснинг янги турини юқтириб олганларни шифохонага ётқизиш эҳтимоли "дельта" зарарлаган беморларга нисбатан икки мартага пастроқ.

Ушбу тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб, даниялик мутахассислар "омикрон" штамми коронавирус пандемиясига якуний нуқта қўйиши мумкинлигини тахмин қилишаяпти.

 

Report typo