Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Янги қонун туфайли ЕИда катта миқдордаги маҳсулотлар йўқ қилиниши мумкин

30.11.2023


Янги қонун туфайли ЕИда катта миқдордаги маҳсулотлар йўқ қилиниши мумкин

Ўрмонларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги янги қонун туфайли Европа Иттифоқи (ЕИ) омборларидаги юз минглаб тонна кофе ва какао йўқ қилиниши мумкин.  Бу ҳақда The Financial Times маълум қилган.

Мазкур қонун талабига кўра, ўрмонларни фаол кесиш ҳудудларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ЕИ давлатларида сотиш тақиқланади. Қонун жорий йил июнь ойида кучга кирган. Ўтиш даври 2024 йил декабрга қадар давом этади.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича какаонинг 70 фоизи ўрмонларни кесиш ва болалар меҳнати кенг тарқалган, шунингдек, айрим эътиқод диндорлари таъқиб қилинадиган Кот-д'Ивуар ва Ганада ишлаб чиқарилади. Бразилия, Вьетнам, Колумбия ва Индонезия эса дунёнинг йирик кофе ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

Report typo