Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.01.2021


Янгасининг телефонини ўғирлади

Халқимизда “Тўғри юрдим – етдим муродга, эгри юрдим – қолдим уятга” деган ибратли нақл бор. Дарҳақиқат, эгрилик ортидан биров барака топмаган, бундайлар бир муддат моддий нарсаларга эга чиққан бўлиши мумкиндир, бироқ вақти келиб ҳаммасидан маҳрум бўлгани, азиятини фарзандлари, яқинлари орқали кўргани-да бор гап.

Шу йилнинг 9 январь куни куни Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган хабарда ҳам қўли эгрилик ҳақида сўз боради. Маълум бўлишича, Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Д.Ж. ўтган йилнинг 3 июнь куни соат 18:00 лар атрофида янгаси, Мирзо Турсунзода маҳалласида яшовчи М.М.нинг яшаш уйидаги музлаткич устида турган, бозор баҳоси 1 миллион 800 минг сўмлик телефонни яширинча ўғирлаб кетган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматидан билдиришларича, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан Д.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Игна ўғирлаган сигир ҳам ўғирлайди” деганларидек, қонунга зид ушбу қилмишга ҳам вақтида қатъий чора кўриш даркор. Токи бугун қимматбаҳо телефон ўмарган кимса эртага бундан каттароқ жиноятга қўл урмасин...

Report typo