Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • “Uzbekistan GTL” заводи иккита сиқув-компрессор станциясини электр энергияси билан таъминлайди

05.05.2023


“Uzbekistan GTL” заводи иккита сиқув-компрессор станциясини электр энергияси билан таъминлайди

“Uzbekistan GTL” заводида буғ-турбина генератори ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бир йўла иккита йирик объектини зарур қувват билан таъминлашга йўналтирилади.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводига қарашли “SS01” подстанциядан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “110/35/6 кВ” подстанциясигача узунлиги 25 километрга тенг 35 киловольт кучланишли ҳаво линияси тармоғи ва трансформатор подстанцияси қурилмоқда.

-  Лойиҳанинг асосий мақсади  “Uzbekistan GTL” заводидаги буғ турбина генератори орқали ишлаб чиқариладиган ва завод эҳтиёжларидан ортган электр энергиясини “BATEMAN” ваКМПОсиқув-компрессор станцияларига етказиб беришдан иборат, - дейилади матбуот хизмати хабарида. - Ушбу ҳаво линияси тармоғи ва трансформатор подстанциясининг ишга туширилиши ҳисобига йилига ўртача 21.2 миллион киловатт-соат электр энергияси ташқи тармоқдан қабул қилинмайдиган бўлади.

Лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи – “Махсусэнергогаз” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Report typo