Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.01.2024


Улар ўлдирган бегуноҳ одамлар сони ортмоқда

Исроил армияси зарбалари натижасида Ғазода қурбон бўлганлар сони 23 минг 84 нафарга етди. Бу ҳақдаги хабар Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг минтақадаги бўлими Telegram каналига жойланган.

"7 октябрдан буён Исроил босқини қурбонлари сони 23 минг 84 кишига етди, яна 58 минг 926 нафар одам жароҳат олган", дейилади хабарда.

Айни вақтда Ҳамас бошқаруви аъзоси Усама Ҳамдан ҳаракат ва Исроил ўртасидаги қуролли можаро бошланганидан буён Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 30 мингдан ортиқ фаластинлик исроиллик ҳарбийлар жанговар ҳаракатлари қурбони бўлганини маълум қилган.  

Унинг қайд этишича, Ғазода 29 минг 722 киши ўлган, улар орасида 10 мингдан кўпроқ болалар ва 7 минг нафар аёл бор. Дараксиз кетганлар сони ҳам 7 мингдан кам эмас. Ғарбий соҳилдаги фаластин ерларида исроиллик ҳарбийлар билан бўлган тўқнашувларда вафот этганлар сони эса 321 кишига етган, улардан 111 нафари болалар.

Эслатиб ўтамиз, минтақадаги бугунги воқеалар ривожи 7 октябрда Ҳамаснинг жанговар қаноти кутилмаганда Фаластиннинг Исроил томонидан эгаллаб олинган ҳудудларига ҳужум уюштириб, 1200 нафардан ортиқ ҳарбий ва оддий одамларни ўлдириши ҳамда 250 нафарга яқинини гаровга олиши ортидан шиддатли тус олганди.

Report typo