Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.08.2023


Уч киши эҳтимолий ўлатга чалинди

Мўғулистонда уч киши эҳтимолий ўлатга чалингани аниқланди. Бу ҳақда Xinhua манбаси зооноз (ҳайвонлардан одамга юқувчи) касалликлари миллий маркази маълумотларига таяниб маълум қилган.

Айтилишича, ташхисга аниқлик киритиш учун полимер занжирли реакция (ПЦР) тести ўтказилади. Маҳаллий суғур гўшти истеъмоли касалланишнинг тахминий сабаби сифатида кўрилмоқда. Мамлакатда бу турдаги кемирувчиларни овлаш тақиқланган, бироқ анъанавий мўғул маданиятида унинг гўшти тансиқ овқат саналади. Бургалар лимфа безларининг шишиши билан кечувчи ўлатнинг асосий тарқатувчилари ҳисобланади, жумладан, улар суғурлар танасида ҳам яшайди.

Касалланиш ҳолати шарқий Хэнтий ва Сухэ-Батор провинцияларида қайд қилинган. Ўтган ҳафтада Улан-Баторда ҳам ўлатга чалинган эркак шифохонага ётқизилган. 

Хабар қилинишича, зооноз касалликлар миллий маркази Мўғулистоннинг 21 та ҳудудидан 17 тасида касаллик табиий ўчоқларини аниқлаган.

Report typo