Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

24.10.2022


Тошлида чавандозлар мактаби учун замонавий мажмуа барпо этилади

Кўкдала туманида чавандозлар мактаби, яъни от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қад ростлайди.

Шу йил 21 октябрда вилоят ҳокими Миллий гвардиянинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасига Кўкдала тумани Тошли маҳалласи ҳудудидан чавандозлар мактаби бинолари қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, бу янги мажмуани бунёд этиш мақсадида Кўкдала тумани ҳокимлиги захира ер фондидан ажратилаётган ернинг майдони 6 гектарни ташкил қилади.

Шу ўринда эслатиш жоизки, республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия тизимига кирадиган чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секцияларини ташкил этиш талаби мамлакатимиз Президентининг ўтган йил 5 августдаги қарорида қўйилган эди. Мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланадиган бундай маскан вилоятимизда ҳам очилган ва ўз биноси бўлмагани сабабли  вақтинча Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ҳудудида фаолият кўрсатмоқда.

Қарорда белгиланганидек, чавандозлар мактаблари ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш учун очиқ ва ёпиқ турдаги манеж (шу жумладан, жанговар манеж), отхона, озуқа базасини шакллантириш учун ер майдони, сув сақланадиган бочка, омборхона, беда сақланадиган жой ва отларни қадамлаш учун жой (“шагалка”), шунингдек, томошабинлар учун трибуна, тренерлар, тиббиёт ходимлари ва кийим алмаштириш хоналари, тренажёр зали, спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкасини сақлаш учун хоналардан иборат бўлиши лозим.

Report typo