Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Толиблар афғон аёлларига “эркин одамлар” мақомини қайтарганини иддао қилди

26.06.2023


Толиблар афғон аёлларига “эркин одамлар” мақомини қайтарганини иддао қилди

“Толибон”нинг олий раҳбари Ҳайбатулла Ахунзода ҳаракат афғон аёлларини “анъанавий зулм”дан озод қилиб, уларга “эркин одамлар” мақомини қайтарганини таъкидлади, дея хабар беради ТААС манбаси.

Бу ҳақда у Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган байрам табригида гапирган.

“Толибон” ҳукуматининг эришган ютуқлари қаторида “аёлларнинг эркин ва муносиб инсон сифатидаги мақоми тиклангани ҳамда барча идоралар хотин-қизларга турмушга чиқиш, мерос олиш ва бошқа ҳуқуқларини таъминлашга ёрдам беришга мажбур”лиги эслатиб ўтилган. Шу билан бирга янги тузум “аёлларга шариатга мувофиқ бадастир ва фаровон ҳаётни таъминлаш учун зарур қадамлар” ташлагани, хотин-қизларнинг муаммолари эса Американинг 20 йиллик босқини билан боғлиқлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтиш ўринли, толиблар 2022 йил мартда ўрта ва катта синф ўқувчи қизларининг мактаб дарсларига боришини тақиқлаган бўлса, декабрь ойига келиб бу тартиб бошланғич синфлар учун ҳам жорий этилди.

Аёлларга ўқиш учун ҳам, ўқитиш учун ҳам олий таълим муассасаларига бориш тақиқланган. Ўтган йил 13 августда аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун ўтказган намойиши қатнашчиларига қарата толиблар ўт очган.

2022 йил майдан Афғонистонда хотин-қизларга ҳижоб ўраш мажбурияти киритилган. Шунингдек, афғон аёлларининг Кобул истироҳат боғларига бориши тақиқланган. Мамлакатда аёллар халқаро ва нодавлат ташкилотларда ишлашдан тўлиқ четлатилган. 

Report typo