Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 май, шанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • ТИББИЙ ХАТЛОВ САРҲИСОБИ ВА ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Шоҳиста БОЗОРОВА

16.04.2021


ТИББИЙ ХАТЛОВ САРҲИСОБИ ВА ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Матбуот анжумани

2020 йил декабрь ойида вилоятимизда ташкил этилган тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари давомида мавжуд 624 минг 457 та хонадонда яшовчи фуқаролар тиббий хатловдан ўтказилиб, аҳолининг 3 миллион 293 минг 485 нафари қамраб олинди.  Хатлов натижаларига кўра, аҳолининг 770 минг 102 нафарида турли хил сурункали касалликлар борлиги аниқланди. Шунга асосан вилоят аҳолиси 4 та – таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига таснифланди.

Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков иштирокида “Вилоятимизда ўтказилган тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари сарҳисоби ҳамда коронавирусга қарши эмлаш жараёни” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

- Аҳолига кўрсатиладиган тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш, мақсадли патронаж ва скрининг текширувларни амалга ошириш хатлов жараёнининг келгуси босқичларида саломатлик ва касаллик кўрсаткичларига асосланиб ташкил қилинади, - деди ўз сўзида Равшан Тўлаков.

Шунингдек, матбуот анжуманида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўлмас Йўлдошев коронавирусга қарши эмлаш жараёни хусусида асосий маълумотларни етказди.

Маълум қилинишича, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят вакцина сақлаш омборхонасига жорий йилнинг 17 март куни 52 000 доза AstraZeneka ва 29 март куни 54 800 доза ZF-UZVAK 2001 вакциналари олиб келинган. Биринчи навбатда 330 минг 375 нафар аҳолини эмлаш режалаштирилган.

2021 йилнинг 15 апрель ҳолатида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган 361 та эмлаш пунктларида 23165 нафар фуқаро COVID-19 га қарши эмланди.

Мутасаддилар томонидан журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo