Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.11.2020


Тез ёрдам машиналарига берилган антифриз совуқда музлаб қолаяптими?

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам хизматидаги автомашиналар учун тарқатилган антифриз сифатсиз эканлиги, музлаб қолаётгани ҳақидаги хабарлар эълон қилинди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Аниқланишича,  бошқарма махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалигига тегишли Қарши шаҳар тиббий хизмат бўлимидаги автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, хусусан, қишки мавсум даврида автомашинани совутиш тизими учун антифриз суюқлиги билан таъминлаш 2020 йил ноябрь ойидаги шартномага асосан Қарши шаҳридаги “Xurshid Dilshod Baraka”  МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Шартнома шартларига кўра кўрсатилган хизмат сифати кафолатланган. Акс ҳолда МЧЖ ходимлари тўловсиз қайта таъмирлашни, хусусан,  агар антифриз сифатсизлиги аниқланса, алмаштириб беришни ўз зиммаларига олишган.

Report typo