Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 июль, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳсанам БОБОЖОНОВА

31.01.2017


ТАЛАБАЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Тадбир аввалида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишининг аҳамияти тўғрисида ҳам фикрлашилди.

 Тадбирнинг иккинчи қисми талабалар билан очиқ мулоқот, савол-жавоб тарзида ўтди. Фаол йигит-қизлар мамлакатимиз олий таълими тизими ютуқлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этиб, ўзларини ўйлантириб келаётган масалалар бўйича ҳам кўплаб таклифлар билдиришди.

- Мени бир масала ўйлантириб келарди, - дейди университетнинг 2-босқич талабаси Маҳлиё Сайфиева. - Алишер  Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетига ўқишга кириш учун тест синовига қўшимча равишда бўладиган ижодий имтиҳон бошқа таълим муассасаларидаги ўзбек филологияси факультетларида ҳам жорий этилса, абитуриентнинг имловий саводхонлиги, бадиий маҳорати аён бўларди. Мулоқотда шу таклифимни билдирдим.

Бундан ташқари, талабалар томонидан янги таҳрирдаги, айниқса, амалий машғулот дарсларига мўлжалланган дарсликлар савиясини ошириш, талабаларни кўпроқ амалиётга жалб этиш, улар учун ўзбек ва инглиз тилида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий журнал ташкил этиш сингари 20 га яқин таклифлар билдирилди.

Шоҳсанам БОБОЖОНОВА,

ҚарДУ талабаси

Report typo