Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Тўлов тизимидаги заифликни пайқаган харидор арзимаган пул эвазига бешта қимматбаҳо машина эгасига айланди

19.10.2023


Тўлов тизимидаги заифликни пайқаган харидор арзимаган пул эвазига бешта қимматбаҳо машина эгасига айланди

Тўлиқ тўловни амалга оширмасдан бешта Tesla автомобили эгасига айланишни уддалаган АҚШнинг Вермонт штатида яшовчи фуқаро тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Market Watch манбаси хабар тарқатган.

Майкл Гонсалес 2018 йилда нархи 58 минг доллар бўлган Tesla Model 3 машинаси учун 2 минг 500 доллар олдиндан тўловни амалга ошириш чоғида автомобилларни буюртма қилиш тизимидаги туйнук (лазейка)ни аниқлаган ва тўлиқ тўлов учун компанияга маблағ етарли бўлмаган ҳисоб рақами маълумотларини тақдим қилган. Шунга қарамай, унга янги автомобиль ва машинани ўз номига ҳисобга қўйиш имконини берадиган ҳужжатлар етказиб берилган.

Орадан уч ой ўтгач, "уддабурон" автомобилини 42 минг долларга сотган ва ўз фирибгарлик услубида яна тўртта, жумладан, ҳар бири 150 минг доллардан турадиган Tesla Model X электромобиллар эгасига ҳам айланган. Бунинг учун у аёл дўстининг маълумотларини иккита автомобиль харидори сифатида кўрсатган. Майкл Гонсалеснинг қилмишлари у суғурта тўлови ундириш мақсадида машиналаридан бирини ёқиб юборганидан кейингина фош бўлган. Унинг фирибгарлик йўли билан қўлга киритган электромобиллари умумий қиймати 560 минг долларни ташкил этган. Тергов билан эришилган келишув доирасида айбланувчи 493 минг долларни Tesla компаниясига қайтаришга рози бўлган.

Report typo