Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

30.06.2022


Тўдадаги мавқеидан айрилган қочоқ шимпанзе отиб ўлдирилди

Грециядаги Аттика ҳайвонот боғида ўралган ҳудуд (қўра)дан қочиб чиққан эркак шимпанзе отиб ўлдирилди. Афинадаги зоопарк ходимлари ташриф буюрувчилар ҳаёти хафв остида қолишининг олдини олиш учун қўрасидан қочган одамсимон улкан маймунга қарата ўқ узишга мажбур бўлишди, дейилади боғ маъмурияти хабарида.  

"Ходимлар якшанба куни эрталаб 9:40 да шимпанзелар ўртасидаги мавқе талашувдан сўнг тўдабоши эркак маймун қочганини пайқашди. Зудликда боғ хавфсизлик акти фаоллаштирилди: полицияга хабар берилди, ташриф буюрувчилар изоляция қилинди, шимпанзе эса хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар билан ветеринарлар ҳозирлигида алоҳида ажратилган ҳудудга ҳайдаб чиқарилди ва у ерда маймунни зарарсизлантириш керак деган тўхтамга келинди", дея маълум қилган Attica Zoological Park.

Ҳайвонни ухлатувчи воситалар ёрдамида тутиш имкони бўлмади, деб ҳисоблайди ҳайвонот боғи масъуллари.

Маъмуриятнинг тушунтиришича, ухлатувчи воситалар хотиржам ҳайвонга 5-10 дақиқада, адреналин даражаси юқори ҳолатида эса 20 дақиқадан сўнг таъсир қилади. "Шимпанзелар "қизил", яъни энг хафвли тоифага киради. Шунинг учун, хавфсизлик актига мувофиқ ва ҳозир бўлган ветеринарлар   ҳайвонларнинг ўзини тутишини кузатган ҳолда берган хавф баҳосига асосан уларни зарарсизлантириш кўзда тутилган", дейилади хабарда.

"Нафтемпорики" манбасининг ёзишича, қочиб кетган маймун ҳайвонот боғида сақланаётган тўққизта шимпанзедан энг йириги бўлган, у 27 ёшда ва бўйи 1,6 метрга тенг. Ҳайвон қўра атрофини ўраб турган электр токли баланд сим тўсиқ ва сувли хандақдан ўтишни уддалаган.

20 гектар майдонга эга Аттики ҳайвонот боғи Афина шаҳри четида жойлашган. У ерда 400 турга оид 2 мингта атрофида ҳайвонлар сақланади,  дельфинария ишлайди.

2016 йилда ҳам зоопаркдаги қўрадан иккита ягуар синган ойнак туфайли қочишга муваффақ бўлган. Уларни қўриқлаш ходимлари отиб ўлдиришган.    

Report typo