Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 ноябрь, пайшанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

31.01.2022


СУНЪИЙ ҚОР - ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

Олимпиада – 2022

Хабарингиз бор, жорий йилда, 4-20 февраль кунлари Хитойда Қишки олимпиада ўйинлари ўтказилади. Катта спорт мусобақаси бошланмасидан бир муаммо чиқиб қолди. Куни кеча мутахассислар сунъий қор спортчилар учун хавфли, деган хулосага келишди.

Глобал исиш Қишки олимпия ўйинлари келажагига соя солмоқда, сунъий қор эса вазиятни янада ёмонлаштирмоқда. Буюк Британиянинг Лофборо университети олимлари фикрига кўра, сунъий қор спортчиларнинг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иқлим ўзгаришлари сабабли 2050 йилга бориб ўйинлар ўтказиладиган аксарият шаҳарларда қишки спорт мусобақалари учун ҳақиқий қор етишмаслиги катта масалага айланади.

Яна бир муаммо шундаки, Пекин олимпиадасида ёғингарчилик яратиш учун 145 миллион литр сув талаб этилади. Бу шундоқ ҳам сув тақчиллигидан азият чекаётган Чжантсзякоу округи аҳолисини янада қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 олимпиадасида юртимиздан ягона спортчи - Комилжон Тўхтаев тоғ чанғиси бўйича мусобақаларда иштирок этади.

Report typo