Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.10.2021


ҚЎШНИНИНГ ДЕВОРИ ОСТИГА ЯШИРИЛГАН МАРИХУАНА

Божхона хабарлари

Гиёҳвандликка "аср балоси" дея таъриф берилиши бежиз эмас. Чунки у инсоният бошига мислсиз кулфатлар келтирди ва бу аянчли жараён ҳамон давом этмоқда. Шунга кўра, дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби юртимизда ҳам мазкур иллатга қарши кескин кураш олиб борилади.

Биласиз, эл орасида "Тақиқланган мева ширин бўлади" деган нақл юради. Айримлар гиёҳванд моддаларга айни шу нуқтаи назардан яқинлашса, кимлар учундир наркотик моддалар савдоси мўмай даромад манбаига айланиб улгурган. Назорат тадбирлари натижасида эса ана шундай кимсалар фош этилиб, уларнинг қонунга зид қилмишига чек қўйилмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ҳамда оғзаки суриштирув ишлари олиб борилганда, полимер қопга умумий оғирлиги 710 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси солиниб, қўшни хонадоннинг орқа томонидаги девор тагига яшириб қўйилгани маълум бўлди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo