Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Шахсий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш учун шахс розилигини олиш мажбурий бўлди

05.11.2021


Шахсий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш учун шахс розилигини олиш мажбурий бўлди

Хитойда ўзгаларга оид шахсий маълумотлардан қонунга зид тарзда фойдаланишга қарши қонун - мамлакат парламенти жорий йил августда қабул қилган "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги меъёрий ҳужжат кучга кирди.  

Бутунхитой халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси август ойида технология компаниялари томонидан мижозларнинг розилигисиз уларга оид шахсий маълумотлардан фойдаланганлик ёки сотганлик ҳақидаги шикоятларга жавоб бўладиган "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни ёқлаб овоз берганди.

Қонун биринчи навбатда фирибгарлик ва ноинсоф фаолият билан, жумладан, "нархлардаги камситиш", яъни бир хил маҳсулот ёки хизмат учун айрим истеъмолчилардан кўпроқ ҳақ ундиришга қарши курашишга қаратилган.

Янги меъёрий ҳужжатда компаниялар махфий шахсий маълумотлар, шу билан бирга биометрик, тиббий ва саломатлик ҳолати, банк ҳисоб рақами ва жойлашув нуқтаси ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш учун шахс розилигини олиши мажбурий этиб белгиланган. Шунингдек, маҳсулот ёки хизмат фойдаланувчиларига буни рад этиш имконияти тақдим этилиши шарт.

Report typo