Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.05.2023


ШАҲРИСАБЗЛИК ЭР-ХОТИН 35 ЙИЛ ДЕГАНДА НИКОҲДАН ЎТИШДИ

Тақдир ҳазили

Шаҳрисабз туманининг Темирчи қишлоғида яшовчи 68 ёшли Мусурмон Тўхтаев ҳамда 65 ёшли Назира Назарова бундан 35 йил муқаддам турмуш қуришган бўлса-да, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани яқиндагина олишди. 

Мусурмон Тўхтаевнинг ногиронлиги бўлиб, мустақил ҳаракатлана олмаслиги боис ёшлар ўша вақтда расмий никоҳдан ўта олмаган. Тегишли никоҳ гувоҳномасининг йўқлиги боис оила аъзолари йиллар давомида ҳужжат ишлари билан боғлиқ кўплаб қийинчиликлар, муаммоларга дуч келишган. Бироқ туман марказидаги ФҲДЁ идорасига бориб, бир қатор ҳужжат ишларини амалга ошириш ва никоҳларини расмийлаштиришнинг ҳам имконини қила олишмаган.

Адлия ходимлари томонидан аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида оиланинг бу борадаги муаммоси маълум бўлгач, дарҳол уни  ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилиб, Шаҳрисабз тумани ФҲДЁ бўлими томонидан Мусурмон Тўхтаев ҳамда Назира Назарова никоҳи расман қайд этилиб, никоҳ гувоҳномаси уларнинг уйларига етказиб берилди.

"Янги оила қурганлар"ни қавму-қариндошлари, қўни-қўшнилари табриклаётган бир пайтда уларнинг ўзлари мушкулларини осон қилган адлия ходимларига миннатдорлик билдиришмоқда.

Суратда: М.Тўхтаев ва Н.Назаровага никоҳ гувоҳномасини топшириш пайти.

Cобир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo