Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

09.11.2022


“СЕВИНЧ” – ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОҲИБИ

Яқинда ўз тарихида 14-чемпионликни тантана қилган “Севинч” қизлари Ўзбекистон кубоги баҳслари финалида ҳам зафар қучдилар.

Ҳал қилувчи учрашув Қарши шаҳрида Тошкентнинг “Бунёдкор-woman” ва “Севинч” жамоалари ўртасида ўтказилди. Бу ҳам Владислав Хан шогирдларига ғалаба учун маълум маънода кўмак берди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган 15 дақиқалик бўлимларда қаршиликлар барча масалани ҳал қилиб қўя қолдилар – 2:0. Ҳар икки голни ҳам “Севинч”нинг тажрибали ўйинчиси Маҳлиё Сарикова киритди.

Шундай қилиб, “Севинч” ўн биринчи бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Ж.ДЎСТОВ

 

Report typo