Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

04.05.2022


Сўровнома: аксар аҳоли армия бўлишини истамайди

Японларнинг 70 фоизи мамлакат конституцияси тўққизинчи моддасини қўллаб-қувватлайди. Унга кўра, Япония армия ва флотга эга бўлишдан воз кечади. NHK телеканали ўтказган сўров шундай натижа кўрсатган.

Журналистларнинг ойдинлик киритишича, ушбу моддани 23 фоиз респондент қатъий қўллаб-қувватлайди, 47 фоизи эса шундай ёндашув маъқул эканини маълум қилган. Сўралганларнинг 26 фоизи конституциянинг тўққизинчи моддасини шунчаки ёки мутлақо қўллаб-қувватламайди, 6 фоиз иштирокчи ўз қарашларини ифода этиб беролмаган.

18-29 ёшдагиларнинг 74 фоизи, шунингдек 40 ёшдагиларнинг 76 фоизи конституциянинг “тинчлик” моддаси деб аталадиган норма тарафдорлари сафида. Уни кўпроқ аёллар қўллаб-қувватлайди – 76 фоиз.

Ўтган ой ўрталарида телефон ёрдамида ўтказилган сўровда 18 ёшдан катта бўлган 1508 киши иштирок этган.

Бироқ, Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси мамлакат конституциясига ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари мавжудлигини қайд қилиш учун ўзгартириш киритишни таклиф этган. Бундан ташқари, асосий қонунга фавқулодда ҳолатларда ҳукумат ваколатларини кенгайтиришга оид ва бошқа қатор ўзгартиришлар киритиш имкониятлари муҳокама этилмоқда, деб ёзади РИА Новости.

 

Report typo