Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 июль, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.07.2022


Рекорд даражадаги кадрлар танқислиги кузатилмоқда

Буюк Британия савдо-саноат палатаси сайтида эълон қилинган пресс-релиз маълумотларидан кўринадики, қиролликдаги 76 фоиз корхоналар саноат соҳасидаги нархлар ўсиши фонида янги ходимлар ёллашда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. 

Жорий йилнинг иккинчи чорагида 61 фоиз корхоналар янги ходимлар топишга уринган, бироқ 76 фоиз субъектлар ходимлар ёллашда қийинчиликларга дуч келишда давом этмоқда, дейилади ҳужжатда.

Айтилишича, қурилиш соҳаси анча жиддий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда (тармоқдаги 83 фоиз субъект). Унинг ортидан саноат ва ишлаб чиқариш (79 фоиз), логистика (79 фоиз) ва меҳмонхона бизнеси (78 фоиз) бормоқда. 

Савдо ва саноат йўналишидаги харажатларнинг ортиши ходимлар етишмаслигига сабаб бўлган. Охирги уч ойда компанияларнинг 28 фоиздан камроғи, кичик фирмалар орасидан эса атиги 19 фоизи нархлар ўсиши фонида инвестицияларни кўпайтирган, дея қайд этилган пресс-релизда.

Ушбу маълумотлар 5 минг 700 та турли корхонани ўрганиш асосида олинган.

Маълум қилинишича, савдо-саноат палатаси мавжуд қийин вазият муносабати билан ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳолатни ўнглашга қаратилган уч пунктдан иборат режа таклиф қилган. Хусусан, компанияларга ходимларни ўқитишга кўпроқ маблағ йўналтириш ва янада мослашувчан иш жараёнини йўлга қўйиш таклиф этилган. Ҳукумат эса, палата фикрига кўра, уларга юкланадиган харажатларни ва ходимларни ўқитиш билан боғлиқ солиқларни қисқариришга ёрдамлашиши керак. Яна бир чора - иқтисодиётнинг ҳар бир соҳаси учун танқис   касблар рўйхатини кенгайтириш ҳисобланади.

 

Report typo