Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.08.2023


Президент бир гуруҳ тадбиркорларни тақдирлади

Давлат раҳбарининг жорий йил 17 августдаги тегишли фармойиши билан миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги катта хизматлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган амалий натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ишбилармон юртдошларимиз “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар орасида Қашқадарёда фаолият юритаётган тадбиркорлардан қуйидагилар бор:

Жураев Илхом Назарович - Қарши шаҳридаги “Asian Golden Oil” масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Низамова Саодат Кенжаевна - “Ҳунарманд” уюшмасининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими аъзоси, каштачи

Султонов Шавкат Файзуллаевич - Нишон туманидаги “Agro Gold Рremium” масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Халилов Илхомжан Холматович - Қарши туманидаги “Cluster Khilal” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Холмуродов Неъматулло Турдиевич - Шаҳрисабз туманидаги “Оқ сув шамоли” масъулияти чекланган жамияти директори

Шодмонов Машраб Бозорович - Косон туманидаги “Косон саноат монтаж” масъулияти чекланган жамияти раҳбари 

 

Report typo