Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.12.2023


Президент қарори ижроси: КОСОНДА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ИШ БОШЛАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида барча вилоят, шаҳар ва туманларда Маънавият масканлари ташкил этилиши белгиланган. Мақсад аниқ ва эзгу: ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш.

Шунга асосан Косон туманида ҳам янги Маънавият маскани иш бошлади. Тантанали очилиш маросими кенг жамоатчилик, ҳокимлик вакиллари, ижодкорлар, нуронийлар ва ёшлар иштирокида ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова ушбу бино илм-зиё, маърифат, яхшиликлар улашиладиган даргоҳ бўлишига ишонч билдирди.

Масканда раҳбар ва мутахассислар хоналари, фаоллар зали, кутубхона жойлашган. Барча хоналар замонавий жиҳозлар, компьютерлар, китоблар жамланмалари билан жиҳозланган. Турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароит муҳайё.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда Қашқадарёда фойдаланишга топширилган маънавият ва маърифат масканлари сони 12 тага етди.

Report typo