Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • ПОЛЬШАЛИК КАРДИОЖАРРОҲ ҚАРШИДА МУРАККАБ СТЕНТЛАШ АМАЛИЁТИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

22.10.2021


ПОЛЬШАЛИК КАРДИОЖАРРОҲ ҚАРШИДА МУРАККАБ СТЕНТЛАШ АМАЛИЁТИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Қашқадарё ва дунё

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида Польша Республикаси Кардиологлар жамияти президенти, профессор Роберт Гил Жулиан иштирокида маҳорат дарси тарзидаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди, дея маълум қилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

- Маҳорат дарсининг муҳим томони шундаки, мураккаб коронар томирлар, яъни кальцинатлашган торайишлар ва ёпилган томирларни ротаблатор ускунаси ёрдамида бурғулаб очиб, стентлаш амалиёти вилоятимизда илк маротаба ташкил этилди, - дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев. - Ротаблатор кальцинатлашган ноэластик пилакча (бляшка)ларни дақиқасига 160 000 айланма тезликда парчалаб, йўл очади. Бунинг натижасида коронар томирларни мукаммал стентлашга эришилди.

Филиалда хорижлик малакали кардиожарроҳлар иштирокидаги бундай "мастер-класс"ларни ташкил этиш яхши анъанага айланиб қолди. Шу пайтгача бу ерда Швейцария, Россия, Грузия ва Арманистон сингари давлатларнинг нуфузли клиникаларидан келган, ўз ишининг моҳир усталари бўлган бир қатор мутахассислар ёрдамида маҳорат дарслари ўтказилди.

Report typo