Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.06.2023


Озода Яхшибоева – “Шуҳрат” медали соҳибаси

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент фармонига  асосан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида воҳамиз вакиласи - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси гуруҳ муҳаррири Озода Абдужалоловна Яхшибоева ҳам бор.

Фармонда қайд этилганидек, Озода Яхшибоева мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик  ва ошкораликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий журналистика йўналишлари учун юксак малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

27 июнь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда мукофотларни ўз эгаларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева топширди.

 

Report typo