Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

Сожида АЛЛАЁРОВА

08.02.2019


ҲОКИМ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Дарснинг ноанъанавийлиги шундаки, унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қатнашиб, иқтидорли ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Вилоят ҳокими ўқувчиларга дастлаб юртимизда олиб борилаётган ўзгаришлар, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида гапириб берди. Мана шундай замонавий мактаб-интернатининг барпо этилиши, ўқувчи-ёшларнинг халқаро миқёсдаги эришаётган ютуқлари ҳам ана шу ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, дарсда жаҳон тан олган буюк сиймоларимиз, уларнинг босиб ўтган йўллари, қолдирган бой мероси хусусида сўз борди. Вилоят ҳокимининг Алишер Навоий, Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий фаолияти борасидаги фикр-мулоҳазалари ўқувчилар учун айниқса, қизиқарли бўлди.

- Бугунги вилоят ҳокими билан учрашув эса ўқувчиларимиз учун ҳар жиҳатдан ватанпарварликка, ҳаётга теран кўз билан боқиб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга ундайдиган муҳим дарс бўлди - дейди она тили ва дабиёти фани ўқитувчиси Нафосат Азизова. – Бу дарс ёш иқтидор эгаларини янада юксакликлар сари ундади, деб ўйлайман.

Учрашув сўнгида мактабнинг иқтидорли, ўтган йиллар давомида маълум ютуқларни қўлга киритган ўқувчилари вилоят ҳокимининг совғаси - китоблар тўплами билан тақдирланди.

Сожида АЛЛАЁРОВА

 

 

Report typo