Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.01.2024


Оиладаги муштумзўрлар уйдан қувилади

Қозоғистонда оилавий зўравонлар суд қарори билан уйларидан чиқариб юборила бошлайди. Бу ҳақда маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Ренат Зулхаиров брифингда маълум қилди, дея хабар берган Ulysmedia.kz манбаси.

Қонунчиликдаги шунга оид ўзгаришлар ички ишлар вазирлиги, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ва депутатлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Бу чора хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, оиладаги маиший зўравонликларнинг олдини олишга хизмат қилади, деб ҳисобланмоқда.

Судлар оилавий зўравонларни ижтимоий мослашув марказларига жойлаштириш орқали уйларидан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, жанжалкашларга мажбурий психологик тузалиш курслари тайинланиши ҳам мумкин.

Report typo