Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • ОЧЛ-2022/23: "Насаф" эртадан гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

07.04.2022


ОЧЛ-2022/23: "Насаф" эртадан гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

 

Футбол

Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига саралаш босқичидан қўшилган "аждарлар" ўтиш ўйинида Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" футбол жамоасини (2:0) мағлуб этиб, қитъа доирасидаги турнирнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қуръа натижаларига кўра, "E" гуруҳидан жой олган "насаф"чиларга бу босқичда Қатарнинг "Ас-Садд", Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" ва Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" клублари рақиблик қилади. 

Осиё футбол конфедерацияси коронавирус пандемияси сабаб марказлашган тизимда ўтказишга қарор қилган ОЧЛ-2022/23 гуруҳ босқичининг Ғарб минтақаси бўйича ҳамма ўйинларига 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Хусусан, "Е" гуруҳи жамоаларининг барча баҳслари Даммам шаҳрида ўтказилади.

Маълумотларга кўра, "Насаф" жамоаси аъзолари 4 апрель куни кечқурун Даммамга етиб борган ва эртасигаёқ Саудия Арабистони биринчи дивизиони вакили ҳисобланган "Ал Наҳда" клуби майдонида илк машғулотларини ўтказган. Унда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги 23 нафар футболчидан иборат таркибнинг 22 нафар аъзоси тўлиқ қатнашган, фақатгина Ғолиб Ғайбуллаев жароҳати сабаб жараёнда эштирок этмаган. Айтилишича, унинг турнир гуруҳ босқичи баҳсларида тўп суриши ҳам сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ОЧЛ-2022/23 гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари доирасида 8 апрель куни Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур қарама-қаршиликка Тошкент вақти билан 22:15да "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадионида старт берилади. Мусобақа регламентида белгиланганидек, гуруҳ босқичи ғолиблари тўғридан-тўғри ОЧЛ нимчорак финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритса, Ғарб минтақасида мавжуд 5 та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасидан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 3 та клубга ҳам шундай имконият берилади.

ОЧЛ-2022/23. "E" гуруҳи тақвими

1-тур. 8 апрель

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон)

"Ал-Виҳдат" (Иордания) - "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)

2-тур. 11 апрель

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Виҳдат" (Иордания)

"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) - "Ас-Садд" (Қатар)

3-тур. 15 апрель

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)

"Ас-Садд" (Қатар) - "Ал-Виҳдат" (Иордания)

4-тур. 19 апрель

"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) - "Насаф" (Ўзбекистон)

"Ал-Виҳдат" (Иордания) - "Ас-Садд" (Қатар)

5-тур. 23 апрель

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ас-Садд" (Қатар)

"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) - "Ал-Виҳдат" (Иордания)

6-тур. 27 апрель

"Ас-Садд" (Қатар) - "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)

"Ал-Виҳдат" (Иордания) - "Насаф" (Ўзбекистон)

 

Report typo