Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Немис шифокори беморларни covid-19 га қарши сохта эмлаганликда гумонланмоқда

22.06.2023


Немис шифокори беморларни covid-19 га қарши сохта эмлаганликда гумонланмоқда

Бавария (Германия)да ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноят содир этганликда айбланаётган шифокорни қидирмоқда. У даволанувчиларга сovid-19 эмлашини ёлғондакам қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Bild манбаси хабар тарқатган.

Маълумотларига кўра, 2023 йил 20 июнь куни 73 ёшли шифокор суд мажлисида ҳозир бўлмаган. Натижада судья гумонланувчини қамоққа олишга ордер берган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари аллақачон у кетиши мумкин бўлган манзилни кўздан кечирган, бироқ шифокор у ерда йўқ. Ҳозир айбланувчининг қаердалиги аниқланмоқда.

Тергов талқини бўйича, 2021 йилда мазкур тиббиёт ходими 176 нафар беморни covid-19 га қарши эмлаган. Бироқ, у вакцинани олдиндан йўқ қилиб, жабрланувчилар танасига укол қилиш жараёнида препарат жўнатмаган. Шифокор бундай ҳаракатни нафақат вакцинацияга қарши бўлганларга, балки эмлаш тарафдорларига нисбатан ҳам амалга оширган.

Айбланувчи қабулига кирган 66 ёшли Моника Цорн ва 63 ёшли Хольгер Хаубнерга вакцинация оқибати вафот этишлари мумкинлигини айтган. Бу нафақахўрларни нимадир нотўғри бўлиши мумкин деган фикрга олиб келган. Улар ишораси билан 2021 йил 16 сентябрда шифокор қабулига махфий полициячи ёзилган. Тиббиёт ходимини ушбу даволанувчига ҳам эмлаш қилмасдан, вакцинация ҳақидаги паспортни расмийлаштириб берган чоғда қўлга олишган.

Report typo