Теннис
Франция очиқ чемпионати - “Ролан Гаррос” турнирининг финалчиси Каспер Рууд испаниялик Рафаэль Надаль учун ажойиб “совға” бўлди.
Сабаби, Рафа бу турнирда 18-финалини ўтказган бўлса, Рууднинг эса “Катта дубулға” таснифидаги мусобақаларнинг ҳал қилувчи беллашувига биринчи марта етиб келиши эди.
Финалда кутилмаган натижа қайд этилмади. 36 ёшли Надаль рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади 3:0 (6:3, 6:3, 6:0) ва “Ролан Гаррос” турниридаги 14-кубокни қўлга киритди. Рафаэлнинг “Катта дубулға”даги совринлари сони 22 тага етди.
А.ДАВРОН