Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 июль, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

25.06.2021


Мундиал томошасига фақат эмланганлар киради

 

Футбол ишқибозлари келгуси йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига фақат бир шарт билан қўйилади - улар коронавирусга қарши эмланган бўлишлари керак.

Мамлакат бош вазири Халид бин Халифа бин Абдулазиз Ал-Танининг маълум қилишича, мусобақа томошасига келувчилардан Covid-19 инфекциясига қарши эмланган бўлишлик талаб этилади. 

       "Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати уйинлари бошланиш вақтига қадар дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз фуқароларини вакцинация қилиб, касалликдан ҳимоясини таъминлаб бўлади, - дея Ал-Тани сўзларидан иқтибос келтиради Associated Press. - Бироқ, айрим давлатлар барча аҳолисини тўлиқ эмлай олмаслиги мумкин ва шу сабабдан Қатар коронавирусга қарши вакцинация қилинмаган ишқибозларнинг стадионларга киришига имкон бермайди".

       Шунингдек, бош вазирнинг уқтиришича, айни пайтда Қатар 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган мундиал меҳмонлари учун коронавирусга қарши 1 миллион доза вакцина тақдим этиш юзасидан музокара олиб бораяпти. 

      Турнир тарихда илк марта йилнинг куз-қиш ойларида ўтиши белгиланган.

 

 

Report typo