Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Миришкорда касб-ҳунар мактаби битирувчилари трансформатор ишлаб чиқаришга жалб қилинмоқда

18.05.2023


Миришкорда касб-ҳунар мактаби битирувчилари трансформатор ишлаб чиқаришга жалб қилинмоқда

Қашқадарё ва дунё

Янги Миришкор шаҳарчасида “Mir Eltechnika” қўшма корхонасига асос солган “Torum” компанияси (Россия) вакиллари Миришкор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабини тамомлаётган ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Тадбир чоғида “Mir Eltechnika” томонидан ҳудудда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа – трансформатор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, янги корхонада меҳнат қилиш истагидаги битирувчилар билан суҳбат уюштирилди. Шунингдек, касб-ҳунар мактабида тегишли йўналишларда таҳсил олаётган ёшлар учун қўшма корхонада дуал таълим дастурларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган “Mir Eltechnika” қўшма корхонаси Россия Федерацияси Пермь ўлкасидаги “Torum” компаниясининг вакиллари – икки нафар жисмоний шахс ҳамда икки нафар маҳаллий тадбиркор томонидан таъсис этилган. Корхонанинг устав капитали 400 миллион сўмни ташкил этиб, асосий фаолият тури электр двигателлар, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқаришдан иборат. Йилига минг дона трансформатор ишлаб чиқаришни назарда тутадиган лойиҳаси ишга туширилгач, дастлабки босқичда 50 та иш ўрни яратилиши  режалаштирилган.

Report typo