Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Меҳрли қучоқ - завқ ва бахт гормонлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради

13.07.2023


Меҳрли қучоқ - завқ ва бахт гормонлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради

Қучоқлашиш нафақат яқин кишилар билан ҳиссий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки жисмоний соғлиққа ҳам ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда "Газета.Ru"га Санкт-Петербургдаги кўп тармоқли клиника эндокринологи, терапевт Анастасия Калмурзина гапириб берган.

"Бу, аввало, организмда окситоцин, дофамин ва эндорфин гормонлари ишлаб чиқаришнинг тезлашиши ҳисобига содир бўлади. Окситоцин меҳр гормони сифатида маълум. У стресс гормони - кортизол таъсирини бартараф қилади. Одам тинчланади, ташвишларни унутади ва ўзини хавфсиз ҳис қилади. Окситоцин танқислиги сурункали стресс шаклланишининг қўшимча омилларидан бўлиб, бу организм учун энг ёмон ҳолатлардан биридир", деган у.

Шифокорнинг қайд этишича, шунингдек, окситоцин юрак-қон томирлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади - бу гормон артериал қон босимини пасайтиришга таъсир қилади.

"Окситоциндан ташқари, қучоқлашиш организмда дофамин ва эндорфин - мос тарзда завқ ва бахт гормонлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Улар таъсирида одам анча фаол бўлади, ўзига ишончи ва атрофини ўраб турган дунёга қизиқиши ортади. Завқ ва бахт гормонлари, шунингдек, қон томирларини майин бўшаштириб, қон айланиши ва организмда кислород алмашинувини тезлаштиради. Қон айланишининг нормаллашуви турли аъзолар ва тана тизимлари озиқланишини яхшилашга ёрдам беради", дея тушунтирган Анастасия Калмурзина.

Шунингдек, шифокорнинг қўшимча қилишича, гормонлар ишлаб чиқарилишининг тезлашишидан келадиган яна бир наф - бу мушакларнинг бўшашиши, шунинг учун яқинлар билан қучоқлашгандан сўнг мушаклар тортишиши бартараф бўлиши мумкин.

Report typo