Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

01.12.2022


МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади

Бугундан амалда

Президентнинг "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, тижорат ташкилотлари фаолиятига оид қуйидаги талаблар бекор қилинади:

масъулияти чекланган жамиятлар (бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно), активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарига нисбатан ички аудит    хизматларини ташкил этиш;

масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;

масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.

 

Report typo