Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 июль, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

09.02.2017


МАКТАБЛАРДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ

-Айни пайтда Қарши шаҳри ва туманлар марказларидаги 135 та мактабда соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилган, - дейди вилоят халқ таълими бош-қармаси бош мутахассиси Суннат Эргашев. – Уларда ўқувчи ёшларнинг қизиқишларига қараб ижодий, касбий ва спорт тўгараклари ишлаб турибди. Қолаверса, вилоятимиздаги 16 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15 та “Баркамол авлод” маркази, 15 та ахборот-ресурс маркази ҳамда 18 та болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам машғулотлар ўтказилмоқда.

Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилган соғломлаштириш майдончасига ўқитувчилар ва тўгараклар аъзолари келишган ҳолда “Лочин” деб ном беришди. Мактаб директори Зебо Турсунованинг айтишига қараганда, 5 та спорт тўгараги ва яна бир нечта касбий ва ижодий тўгаракларда болажонларнинг бўш вақтини қизиқарли ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва амалга оширилиши доимий назорат қилиб борилмоқда.

Суратларда: соғломлаштириш майдончаси фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo